http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/08/08/newsbrief-02

Қирғизистон куч тузилмалари собиқ президент Атамбоевни ҳибсга олди

AFP

БИШКЕК – Пайшанба (8 август) куни ўтказилган йирик махсус операция чоғида Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди. Бунгача унинг тарафдорлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида бир киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Хавфсизлик кучлари уни Бишкек яқинидаги қароргоҳида қўлга олганлар, деб хабар берди 24.kg ва Kloop.kg сайтлари.

Чоршанба (7 август) куни махсус кучларнинг Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияси унинг тарафдорлари қаршилик кўрсатгани сабабли муваффақиятсиз якунланган эди.

Атамбаев 2011 йилдан 2017 йилгача президентлик қилган. У коррупция билан боғлиқ айбловлар юзасидан сўроққа чақирилган эди.

Қирғизистонда 2005 ва 2010 йилларда юз берган оммавий тартибсизликлар натижасида икки президент ҳукуматдан ағдарилган. 2010 йилда Қурманбек Бакиевнинг иқтидордан четлатилиши натижасида Қирғизистонда этник зўравонликлар кучайиб, кейинчалик «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган кўплаб Қирғизистон фуқаролари этник ўзбеклардан экани ҳақидаги ҳукуматнинг асоссиз даъволарига сабаб бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha